Эр-хотин муносабатлари

17:20 / 23.01.2021 | Shaxlo | 953
Ассалому алайкум! Ёшим 30 дан ошган. Икки нафар фарзандим бор, алҳамдулиллаҳ. Турмуш ўртоғим билан яхши кўриб турмуш қурганман. Лекин бора- бора кўнглим совуб бормокда. Эримни ёмонлаб ўтирмоқчи эмасман. Саволим шуки: Эримдан ажрашишга ҳаққим борми? Агар эримдан ажрашсам бошқа бировга турмушга чиқишим шартми? Ёки ўзимни фарзанд тарбияси ва илмга бағишласам бўладими? Шариат бу масалада нима дейди? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллох рози бўлсин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Икки томонни баробар эшитмай туриб ажрашиш ҳақида ҳукм чиқариб бўлмайди. Бошқага турмушга чиқиш ёки чиқмаслик ҳолатга, эҳтиёжга қараб бўлади. Валлоҳу аълам!