Намоз

21:35 / 21.04.2017 | Савол | 1152
Ассалому алайкум! Мен тадбиркор бўлганлигим сабабидан намоз вақтларида кўпроқ йўлда бўлиб қоламан. Шунинг учун машинани тўхтатиб, ичида ўқиб оламан. Тушиб ўқишга ноқулай. Менга тўғри йўлни кўрсатсангиз
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Фарз намозларини уловда ўқиб бўлмайди. Чунки бу ҳолатда фарз амал бўлмиш қиём (тик туриш ва қиблага юзланиш) ҳосил бўлмайди. Шу сабаб уловдан тушиб адо этмоқ лозим. Суннат намозларини ўқиш жоиз. Валлоҳу аълам!.