Қуръон ўқиш

17:33 / 25.01.2021 | Gulnoza To'lqinova | 633
Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Мен яқин кунларда тажвид илмини ўрганиб бўламан Ҳудо хоҳласа. Лекин қироат билан ўқий олмаяпман ҳали. Сураларни тўғри ўқишга ҳаракат қиляпман, лекин қироат билан ўқий олмаяпман. Тажвид илмини ўрганишни якунлаганимдан кейин Қуръон ўқишни бошласам бўладими ёки токи қироат билан ўқий олиш даражасига бормагунимча Қуръон хатм қила олмайманми? Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қироат мустаҳаб амал. Асосий нарса Қуръонни тажвид билан тўғри ўқиш. Валлоҳу аълам!