Динда саволим бор

21:37 / 21.04.2017 | Савол | 1305
Ассалому алайкум! Ҳали туғилмасдан нобуд бўлган фарзандга исм қўйиб дафн қилса бўладими? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Чала туғилган болани ювишнинг тафсилоти қуйидагича: агар боланинг кўп қисми чиққанида унинг тириклик аломати бўлса, уни ювилиб, намоз ўқилади ва у мерос олиб, мерос қолдиради. Агар ҳаётнинг аломати бўлмаса, уни ювиб, ном қўйиб кўмилади. Агар тўла одам ҳолати бўлмаса, устидан сув қуйиб, латтага ўраб, исм қўйиб кўмилади. (Кифоя)
Валлоҳу аълам!.