Ҳатми Қуръон савобини туҳфа этиш

03:33 / 25.01.2021 | Binru Maruf | 706

Ассалому алайкум! Саволим шуки, киши хатми Қуръон қилгач, унинг савобини кимгадир туҳфа қилиши керакми? Агар шундай бўлса шариатимиз аввало кимларга туҳфа қилинишини кўрсатади? Сизни тирикларга ҳатми қуръон қилинмайди деганингизни ўқиб қолдим, мен ота-онамга, турмуш ўртоғимга ҳатми Қуръон қилиб савобини туҳфа қилган эдим, кейин менда шу савол пайдо бўлди, жавобингиз учун ташаккур!

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Албатта туҳфа қилиши зарур деган гап йўқ. Ўтган аҳли иймондан исталган киши руҳига туҳфа қилиш жоиз. Валлоҳу аълам!