Ассалому алайкум! Мен яқиндан бери Қуръон хатм қила бошладим. Буни эшитган дадажоним хар хатм қилишингизда сизга мукофот бериб тураман, рағбатлантириш маъносида дедилар. Шу рағбатлантириш пулини олсам, савоби камайиб қолмайдими? Олишим мумкинми ўзи?
– Ва алайкум ассалом! Буни ниятингизга киритмасангиз савоби камаймайди. Олишингиз жоиз. Валлоҳу аълам!