Марҳума тушга кирса…
04:16 / 14.03.2017 |
Савол |
2127
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, ҳурматли Одинахон опа. Саволим нотўғри бўлса, олдиндан узр сўрайман. Бундан бир неча йил олдин оламдан ўтган марҳума опам тез-тез тушимга кирадиган, маслаҳат қиладиган бўлиб қолдилар. Бунда бирор маъно борми? Одатда нимани ўйласанг ўша тушга киради, деб ўйлардим. Аммо, анчайин ёдимдан кўтарилган опам ҳозир тушимга кираяптилар. Маслаҳатингизни аяманг. Нимадир қилишим ё қабрларини зиёрат қилишим керакмикин?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! У кишига атаб Қуръон тиловат қилиш, ҳақларига дуо қилиш керак. Валлоҳу аълам