Ассалому алайкум! Минг афсуслар бўлсинким онажоним ёшлигимиздан бери жуда кўп ёлгон ишлатадилар. Биз фарзандлар ҳам шунга одатланиб қолган эканмиз. Ҳозирда 3 та фарзандим бор, илм олмоқдаман ва фарзандларимга ҳам ўргатмоқдаман. Аллоҳга тавба қилиб, билиб билмасдан қилган гуноҳларим учун тавба намози ва кўплаб истиғфорлар айтяпман. Аллоҳдан қўрқиб бошқа ёлғон гап ишлатмаслик учун ўз олдимга "Бошингга қилич келса ҳам рост гапир" шиорини ўзимга шиор қилиб олдим. Аммо онажоним менга ёлғон гапиришни буйруқ қиляптилар, кўп марта айтганларини қилиб ёлғон гапирмасам ҳафа бўляптилар. Аммо мен қасамимни бузганим йўқ, Аллоҳга берган қасамимни. Фарзандларимни ҳам уларникига юборишимни 3-4 кун меҳмон бўлишини сўрасалар ҳам, юбормадим чунки ёлгон кўп ишлатиладиган жойларга юборгим келмаяпти. Бу ҳолат фарзандларимга салбий таъсир қилади, яъни ёлғонни қўрқмасдан рост деб сўзлашадилар онамлар. Шундай қийин вазиятда қолдим. Онамни рози қилиш учун барча айтганларини сўзсиз бажармасам ёлгон гапиришни буюрсалар, уни қилмасам гуноҳкор бўлмайманми? Онажонимга қандай жавоб қайтарай? Илтимос жавобингизни батафсил айтиб берсангиз. Раҳмат.