Ажрашган аёл

17:27 / 26.01.2021 | ⚡️КОМОЛА⚡️ | 640
Ассалому алайкум! Турмушидан ажрашган аёл (фарзандли) ота ҳовлисида яшаса, уни уй жой билан таъминлаш кимнинг зиммасида бўлади? Ака ёки отанинг вазифасига кирадими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аёлни таъминлаш валийига, отаси, у бўлмаса ака укаларига. Аммо фарзандни ўз отаси таъминлаши керак. Валлоҳу аълам!