Ассалому алайкум! Мен муслимат.уз сайтига қизиқиб интернетга уландим. Баъзи бир маълумотларни қидираётиб беодобона суратларга кириб қолдим. Кўз зиносини қилиб қўйдим. Аллоҳ кечирсин, лекин бу нарсалар ҳаёлимдан кетмаяпти. Ҳатто намозларимда ҳам. Турмушга чиқмаганман. Мени ҳолатим қандай?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Дарров тавба қилинг ва истиғфор айтинг. Ўзингизни бошқа нарсалар билан машғул қилинг.
Бирор ношаръий иш ёки амалга беихтиёр муҳаббати тушиб қолган одам ҳар куни бамдоддан кейин
Лаа Марғубий Иллаллоҳ
Лаа Матлубий Иллаллоҳ
Лаа Маҳбубий Иллаллоҳ
Лаа илааҳа иллаллоҳ ни 100 мартадан айтса Аллоҳ ўша нарсанинг муҳаббатини қалбидан кўтариб қўяр экан. Валлоҳу аълам!.