Ассалому алайкум! Мен жуда кўп тушкун ҳолга тушиб қоляпман. Бу ҳолатим намозларимга ҳам таъсир қилмоқда. Намозларимда турли ўй-ҳаёллар келади ва ҳаёлларимни жамлаб олишга қийналаман. Менга маслаҳат беринг, бу тушкунлик ва бўлмағур ҳаёллардан қандай қутилиш мумкин?
– Ва алайкум ассалом! Уйқуингизга, истеъмол қилаётган таомларингизнинг сифатига, сув балансига катта эътиборли бўлишингиз керак. Аксарият ҳолатларда мана шу ҳолатларга эътибор берилмаганида одам тушкунликка тушиб қолади. Кўпроқ минерал ва витаминларга бой бўлган, балансланган таомларни истеъмол қилишингиз керак. Айнан минераллар етишмовчилиги мияда ферментларнинг ишлаб чиқарилишига салбий таъсир кўрсатади. Одам вақтлироқ ухламаса ундаги гармон тизими бузилади. Табиийки бу тизим бузилса ҳурсандчилик гармонлари ишлаб чиқарилиши ҳам бузилади. Тушкунлик кўпаяверади. Кўпроқ пиёда юринг. Кўп маълумотларни ўрганинг. Айнан одам кўп маълумотларни ўрганганида мия бахт гармонларини ҳосил бўлишига таъсир қилиб, бу амали учун уни тақдирлаш мақсадида бахт гармонларини туҳфа этади. Валлоҳу аълам!