Дард

02:15 / 27.01.2021 | Ангелина | 627
Ассалому алайкум! Мен фарзандларим бир кичик дардга учраса, шамоллаб қолса ёки ўзимга бир дард келса, дуода, «Аллоҳим бизларни эслаб, йўқлаб дард берибсан, Алҳамдулиллаҳ, Ўзингга шукр, шифоси ҳам Ўзингда, Ўзинг шифо бер!», деб дуо қилсам бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳа, лекин бундан кўра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шифо талабида қилган дуоларини қилишингиз афзалдир.

وَنُنَزِّلُ مِنَ الْقُرْآنِ مَا هُوَ شِفَاءٌ وَرَحْمَةٌ لِّلْمُؤْمِنِينَ وَلَا يَزِيدُ الظَّالِمِينَ إِلَّا خَسَارًا 

Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қилурмиз. У золимларга зиёндан бошқани зиёда қилмас. (Исро сураси, 82-оят)

 Валлоҳу аълам!