Таҳорат

02:07 / 27.01.2021 | Гулноза | 461
Ассалому алайкум! Ишлайдиган инсон таҳорат олиш учун мустаҳаб қилгандан кейин унитазга бирдан оёғини ҳам ювиб, кейин раквинада оғзи, бурни, юзи қўлини ювиб, бошига масҳ тортса таҳорати жоизми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бу ҳолатда таҳорат дуруст бўлади, аммо тартиби бузилади. Тартиб эса суннатдир. Бу дегани таҳоратнинг суннати тарк бўлади. Валлоҳу аълам!