Ассалому алайкум! Психологик тренингда қатнашаётган эдим. Тренингда шар олиб, шу шарнинг ичига ният ва тилакларни ёзиб осмонга учириш вазифаси топширилди. Бундан мақсад, шу шар учгандиги ҳис-ҳаяжонни сезиш экан. Шу ҳаракат динимизга хилоф бўлиб қолмайдими ёки ширк эмасми?
– Ва алайкум ассалом! Агар шар учираётганингизда шу тилаклар осмонга етиб ижобат бўлади деган ниятингиз бўлган бўлса у ҳолда истиғфор қилинг. Ниятингизга боғлиқ. Валлоҳу аълам!