Намозни қаср қилиш

15:05 / 11.01.2021 | Жахонгир | 210

Ассалому алайкум! Саволим Хуфтон намозида мусофир имомликга ўтди. Мусофир киши намозни қаср қилиши керак эди. Лекин у киши 4 ракаат Хуфтон намозини тўлиқ ўқиди. Ўнга эргашиб иқтидо қилганларнинг намозининг ҳукми қандай бўлади? Илтимос батафсил жавоб берсангиз. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат Аллоҳ рози бўлсин!

Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Мусофирга иқтидо қилиб 4 ракат ўқиган муқимлар намозини қайта ўқиб олиши шарт. Мусофир 2 ракатдан кейин ташаҳуддга ўтириб кейин ўтирган бўлса, фарзи адо бўлган. Валлоҳу аълам!