Ҳайз ҳақида

14:46 / 26.01.2021 | Hilola | 464
Ассалому алайкум! Менда ҳайз келишидан бир-икки кун, баъзан уч кун олдин қорамтир виделение келади ва шу орада тўхтаб, кейин қизил қон келади. Ўша уч кун олдин келган қорамтир виделение ҳам ҳайзга кирадими? Ёки ўша қизил қон қўргунча намоз ўқийвераманми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ҳайз бўлишингиздан олдин келадиган жигарранг суюқлик ҳайздир, демак ҳайзингиз ўша пайтдан бошланади. Ҳайз ниҳоясида келган жигарранг суюқлик ҳам ҳайз ҳисобланади. 10 кунгача ҳайз деб олаверасиз. Шу суюқликлар тамоман тўхтаб оқ нарса келгунича ҳайз ҳукмида бўласиз. Ўн кундан ошса, ғусл қилгандан кейин истиҳоза ҳукмида бўласиз ва ҳар намоз вақти янги таҳорат олиб намозларингизни ўқийверасиз.  Валлоҳу аълам!