Ассалому алайкум! 8ойлик ҳомилам юрак уриши тўхтаганини билиб қолдик. Шифокорлар туғдириб олишди, жони узилганига 3-4кун бўлган, ўғил бола экан. Унга исм қўйиб қабристонга кўмишди. Саволим, шу болам ҳам жаннатга ота-онасини олиб кирадиган эркатойлардан бўладими, агар ундай бўлмаса ўзи жаннатга кирадими? Қиёматда уни менга кўрсатилишидан умид қилсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Тушган болага жон кирган бўлса, охират ота-онасига шафоъатчи бўлиши ҳадисларда келган. Валлоҳу аълам!