Эски буюм

21:56 / 21.04.2017 | Савол | 1270
Ассалому алайкум!
1. Эскирган ҳар хил буюмларни ва кийимларни ҳоҳ яроқсиз, ҳоҳ яроқли бўлсин “бир кун керак бўлиб қолар” деб сақлаш жоизми? Лекин менга олиб қўйиш ёқмайди.
2. Баъзида сўраб кeлишса “жой бўшасин” дeб сўрамасдан бeрворганман. Гуноҳкор бўлдимми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
1. Бу ихтиёрий нарсалар. Ҳожатмандларга берган яхши албатта.
2. Ўз мулкингиз бўлса, гуноҳ бўлмайди. Аммо бошқанинг мулки бўлса, сўраш керак. Ҳали ҳам бўлса, айтиб розилигини олинг. Валлоҳу аълам!.