Админ

02:43 / 27.01.2021 | Мансурова | 575
Ассалому алайкум! Мен ўзим ўқиган мактабнинг инстаграмдаги саҳифасида админлик қиламан. Ушбу саҳифага собиқ ва ҳозирги кундаги ўқитувчилар ва ўқувчиларнинг архив суратлари қўйиб борилади. Архив суратларни ўқувчиларнинг ўзлари ихтиёрий жўнатишади. Мени ишим шу архивларни лентага қўйишлик. Расмларни лентага қўймасдан олдин суратда бугунги кунда ҳижобда бўлган, аммо суратда рўмолсиз қизлар бор йўқлигини аниқлаштириб, агар бўлса ўша қизларни суратини олиб ташлаб, қолганини қўйишга ҳаракат қиламан. Саволим шундаки: Архив юворган инсон бир киши, ва у инсон ушбу суратни лентага қўйишимизга рози эканлигини билдириб юборади. Аммо суратда бир нечта ўқувчилар бўлади. Табийки ҳаммасидан ижоза олишни иложи йўқ. Шундай бўлсада расмни лентага жойлашим жоизми? Мактаб сахифасида фақатгина ўқитувчи ва мактаб ўқувчилари бор. Сахифа ўқувчилар тамонидан юргизилади.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ким расм қўйишни талаб қилган бўлса, бошқаларнинг розилик масъулиятини ўша талаб қилган кўтаради. Валлоҳу аълам!