Маслаҳат беринг

04:18 / 14.03.2017 | Савол | 1787

Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, Устоз! Менга маслаҳат беринг, илтимос. Яқин бир қариндошимиз тўйга қайнонам билан мени айтиб кетдилар. Уларнинг тўйларида аёллар ва эркаклар аралаш бўлиб, стол устига спиртли ичимликлар ҳам қўйишади. Айтингчи, уларнинг тўйига борсам бўладими? Агар боришим мумкин бўлса, уларнинг гуноҳига шерик бўлиб қолмайманми?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом. Ношаръий тўйга борманг. Лекин алоқани сақлаб қўйиш учун тўйдан бир кун олдин ёки бир кун кейин йўқлаб қўйинг. Валлоҳу аълам.