Ассалому алайкум! Одинахон опа. Аввалги саволимга берган жавобингиз учун сизга миннатдорчилик билдираман. Аллоҳ илмингизни бунданда зиёда қилсин, иншаАллоҳ. Иккита фарзандим бор, кичик фарзандим эндигина етти ойга тўлди. Ўзим эмизаман, алҳамдулиллаҳ. Қўшимча овқат беришни ҳам бошлаганман, чақалоғимга алоҳида идишда овқат бераман. Лекин, баъзи ҳолларда ўзимиз ишлатадиган идишларда ҳам овқат бериб қўяман, сўрғичини ҳам солиб қўяман, бу ишим дурустми? Нон ёки печене берсам сўриб егандан қолганини ўзим еб қўяман. Момо қайнонамлар эса чақалоқдан қолганни еманг, эмикдош бўлиб қоласиз дейдилар, бу қанчалик тўғри? Илтимос шу масалаларга ойдинлик киритиб берсангиз. Аллоҳ Ислом йўлидаги қадамларингизни барокатли қилсин, иншаАллоҳ.
– Ва алайкум ассалом! Ҳаммаси жоиз. Эмизиклик икки ёшгача собит бўлади. Болани ўзингиз эмизсангиз, қандай қилиб унга яна эмикдош бўласиз? эмизиш эмикдошликдан ҳам яқинку. Валлоҳу аълам!