Масофа

22:14 / 21.04.2017 | Савол | 1153
Ассалому алайкум! Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ. Савол: Ҳозирги кунда 1 буруд масофа неча километр ёки метр ҳисобланади? Олдиндан раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Буруд эмас, барид.
«Барид» луғатда почта маъносини билдиради. Илгариги вақтда Ислом ўлкаларида почта ишлари от ила юриб амалга оширилган. Шаҳарлар орасидаги почтахоналар маълум масофага қурилган. Бир барид билан иккинчисининг ораси тўрт фарсах, яъни, 22176 метр бўлган. Ҳар почтахона – баридда ходимлар отларини боқиб, шай бўлиб турганлар, аввалги бариднинг ходимлари узоқдан кўриниши билан йўлга тайёр бўлиб, отни миниб чиққанлар. Улар келиб почтани топшириши билан от чоптириб олға босганлар. Биринчи почтахона билан иккинчиси ораси километр деб эмас, ўша вақтнинг таомилига кўра «барид» деб айтилган