Ассалому алайкум! Мен 2-сменада университетда ўқийман. Намозларни 10 дақиқалик танаффусларда ўқиб оламиз. Хона топиш, қиблани аниқлаш, қайтиб ўз хонамизга етиб олишга бу вақтда улгурамиз. Менда баъзида кўп, баъзида кам, баъзида тез, баъзида секин виделения келиб туради. Пешин вақтда олинган таҳорат билан аср ва шомни ўқишга тўғри келяпти. Таҳорат олишга сув бор вақтимиз йўқ. Танаффусда ё таҳорат, ё намозни танлашга тўғри келади. Шундай вазиятда таяммум олиб ўқисак бўладими ёки қазо қилиб ўқиймизми?
– Ва алайкум ассалом! Таяммум олиб ўқиш жоиз бўлмайди. Валлоҳу аълам!