Қиз боладаги ортиқча туклар

00:31 / 17.01.2021 | Муслима Муминова | 987

Ассалому алайкум! Мен 21 ёшдаман. Мени 3-4 йилдан бери бир нарса безовта қилади. Менда ҳаддан зиёд кўп туклар чиқади. Ҳатто юзларимда ҳам эркакларникига ўхшаб дағал бўлиб чиқади. Мен уларни пинцет билан юламан, жуда оғриқли.  Шу нарса учун жуда сиқиламан, ҳали қиз боламан, одамлар кўриб қолишидан жуда уяламан, ҳеч ким кўрмаслигига, ҳижобимни ечмасликка ҳаракат қиламан ва дахан билан ўрайман. Илтимос, менга маслаҳат берсангиз, йўл кўрсатсангиз. 

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Синглим, сиз уятни йиғиштириб, эндокринолог шифокорга учрашингиз керак. Одатда эракакларда учрайдиган эркаклик гормони аёлларда ҳам бўлади, аммо минимал миқдорда. Баъзи гормонал ўзгаришлар чақирувчи омиллар таъсирида бу гормон миқдори аёл организмида ортиб кетади ва бу гирсутизмга олиб келиши мумкин, яъни тукланишга. Буни махсус дорилар ва муолажалар билан кетказиш мумкин, фақат аввал Эндокринология Илмий Текшириш Институти ёки Диспансерига кўрикка бориб, гормонал таҳлиллар ўтказиш керак. Тукларни юлган билан муаммони ҳал қилолмайсиз, улар тез орада яна қайтиб ўсиб чиқаверади. Шунинг учун муаммонинг асосини топиб даволансангиз, батамом тўлик даво бўлади, ҳам келгусида она бўлиш қобилиятингизга ҳам салбий таъсирининг олдини олган бўласиз. Валлоҳу аълам!