Дори ичса рўза бузиладими?

22:19 / 21.04.2017 | Савол | 1318
Ассалому алайкум! Дори ичса, рўза бузиладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
.Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ғизо ёки унинг маъносидаги нарсани шаръий узрсиз ейиш рўзани бузади. Одатда озуқа сифатида тановул қилинадиган барча нарсалар ғизога киради. Дори, папирос, афюн, наша ва шунга ўхшаш нарсалар ҳам ғизо маъносидаги нарсаларга киради.
Орқасидан, бурнидан, томоғидан ва аёл кишининг олдидан ичига сув ёки дори киритилса ҳам. («Кифоя»дан) Валлоҳу аълам