Ассалому алайкум! Қуръонни энди хатм қилишни бошладим. Ҳали катта суралар ёдламаганман. Баъзи пайтларда намозда узун сура ўқигим келади, яъни намозда кўпроқ Қуръон оятларини ўқиш учун. Шунга намозда кўп ҳаракатга сабаб бўлмайдиган жойга Қуръони қўйиб (кўзим ўқий оладиган яқинликда) ёки зам сурага келгач бир кўлимга об катта суралар ўқисам жоизми? Ортикча ҳаракат талаб қилмайдиган жойда Қуръон китобим бўлса.
– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Валлоҳу аълам!