Ассалому алайкум! Мен хусусий мактабда инглиз тилидан дарс бераман. Бу ерда айрим ўқувчилар инглиз тилида исмини тўғри айтишни ҳам билишмайди. Уларга баҳо қўйганда қандай баҳо қўйишни ҳам билмайман. Директоримиз "камида 4 қўй, бўлмаса ўқувчилар кетиб қолади", дейди. Лекин улар 2 га ҳам лойиқ эмас. Бир одам "уларнинг формаси, давомати учун қўйдим баҳони", деб ният қилсангиз гуноҳ бўлмайди деди. Менга маслаҳат беринг. Мен уларга қайси меъзонда баҳо қўйишни билмаябман. Уларга 4-5 баҳо қўйганим учун гуноҳкор бўлишни истамайман. Ўқувчига ўзи лойиқ бўлмаган юқори баҳони қўйсам гуноҳ бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Ўқувчиларни қизиқтириб дарс бериш усулларини ўрганинг. Бу масалада тажрибали устозлар дарсини кўп кузатинг. Aлбатта, улар чет тили устози бўлиши шарт эмас. Ўзингиз психологик тест топшириб, руҳшунос тавсиясини ҳам ўрганинг. Балки болага бошида яхши устоз дарс бермагандир. Олдинги ўтилмаган дарсларни ҳам қайтаришга, қўшимча дарс уюштиришга ҳаракат қилинг. Болалар қалбини забт эта олсангиз, сизни севиб, кейин берган вазифаларингизни жон деб бажарадилар. Ота-оналар, синф раҳбари билан яхши алоқада бўлинг. Болага "2" қўйиш осон. Биз ўқитувчилар уларни қизиқтира олишимиз лозим. Aна шунда бутун гуруҳдан 1-2 та ўзлаштирмаётганига ,"2" баҳо қўйсангиз бўлади. Баҳони изоҳлаб адолат билан қўйсангиз ўқувчи тан олади ёки баҳо талашиб жанжаллашиши ҳам мумкин. Йиллар ўтиб тажрибангиз ошса, бу касб билан фаҳрланиб юрасиз, ин ша Aллоҳ! Валлоҳу аълам!