Уйланиш

04:20 / 14.03.2017 | Савол | 1601
Ассалому алайкум! Ёшим 30 да. Оилалиман, фарзандларим бор, касбим ҳам бор. Ўртаҳол ҳаёт кечираман. Барчаси учун Аллоҳга шукр. Анчадан бери бир аёлни биламан, фарзанди бор, аммо эридан ажрашган. Кўп масалаларда ёрдам бериб, қўлдан келганича мадад қилиб келаман. Аммо орада хато қилиб қўйишдан қўрқаман. Шу боис, ўша аёл билан гарчи тўлиқ эр-хотин бўлиб яшашимизни шарт-шароит кўтармаса ҳам никоҳлансам, лекин оилали эканлигимни, унга тўлиқ эрдек бўла олмаслигимни, биринчи аёлим билиши шарт эмаслигини келишиб олса бўладими? Бу нарсаларни шарт унутиб, алоқаларни узиб ташлашим ҳам мумкин. Аммо, ўша аёлнинг ёлғиз қолиб кетишини истамаяпман. Никоҳланмасдан, ўзаро алоқани шундай давом эттираверай десам, бир кун иродам панд беришидан қўрқаман. Нима қилай, нима маслаҳат берасиз? Олдиндан ташаккур! Аллоҳ тўғри йўлга насиҳат қилувчиларни мукофотласин
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Шариат кўрсатмаларига тўлиқ амал қилиш керак. Никоҳлансангиз, адолат қилишингиз шарт, шартлашиш адолатга кирмайди. Валлоҳу аълам