Эрининг пули

01:09 / 29.01.2021 | Yulduz | 1285
Ассалому алайкум! Агар аёл уйда ўтирса, ишламаса у-бу нарса олиб қарз бўлиб қолган бўлса, эрининг пулидан оз-оз олиб, яширинча йиғиб қўйган пулидан қарзини тўласа бўладими? Эримнинг топиш тутишлари жуда яхши, эрим пули бўлса ишлатиб юборадилар, рўзғор қилиб берадилар, тўловларни тўлайдилар. Қолган пулларини мен билмайман, ишлатиб юборадилар. Шунга мен оз-оздан олиб, йиғиб қўйган эдим. Биор нарса зарур бўлса оламан деб, озгина қарздорлигим бор экан, шу пулдан берсам бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эрнинг пулини беркитиб олиб бўлмайди. Ундан кўра оз-оздан пул бериб туришини сўранг ёки қарзингиз бор эканини очиқ айтинг. Валлоҳу аълам!