Ассалому алайкум! Мен доим кўнгилчанглик одатимдан панд ейман, айбдорлик ҳисси қийнайди. Бу атрофимдаги инсонларга қўл келаётгандек туюлади. Бир психолог бу ёшликдаги блоклардан эканини, у билан ишлашим кераклигини айтди. Бу одат оилавий ҳаётимга ҳам таъсир қилаяпти. Айтингчи, мен психолог билан ишласам шу одатимдан халос бўла оламанми?
– Ва алайкум ассалом! Албатта психолог консультациясига бориб келганингиз яхши. Психолог билан болалигингизда бўлган баъзи воқеалар "кавланиб", бунда кўнгилчанлигингизнинг асл сабаби келиб чиқиши мумкин. Психологияда бу ҳолат альтруизм деб аталади. Бунинг аввало салбий таъсири ўзингизга қаратилган бўлади. Аммо нимаики иш қилсангиз барчасини Аллоҳ розилиги учун деб бажариб туринг. Шунда қалбингиз таскин топади. Фақат бандаси учун бажарилаверса инсонга малол келади. Чунки бандаси учун қилинган ишдан кейин менга ҳам қайтармикин деб кутилади. Қайтмайди албатта. Мана шу қаттиқ таъсир қилади. Шунинг учун ҳам барча амалларимиз Аллоҳ розилиги учун деб бажарилиши аввал ўзимиз учун хайрлидир. Валлоҳу аълам!