Болада Стафилококк

01:52 / 19.01.2021 | Сабрина | 569

Ассалому алайкум! Ўғлим 4 ойлик, туғилганидан юзига қизил донача тошиб, ярага айланиб, сув чиқарди ва қуриб, йўқолиб кетарди. Бу сафар юзидан баданларига ўтиб, ҳеч қандай дорилар билан ҳам кетмаябди. Шифокорга кўрсатдик, қонидан, пешобидан, нажосатидан ва юзидан анализ олди. Ҳамма анализлари тоза, фақат ярасидан стафилококк бактерияси чиқди. Шу кунларда юзи ҳам ишиб кетмоқда. Илтимос, маслаҳат беринг. Бегона юртда мусофирман. Фарзандимга қандай ёрдам берсам бўлади? 

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Антистафиллакокковый анатоксинни қўллаб кўринглар. Цинк суртмаси(мазь) ҳам кўп тери яллиғланиши, тошмаларига нафли. Валлоҳу аълам!