Болалар пули

02:21 / 29.01.2021 | Soliha | 1149
Ассалому алайкум! Яқинда 3 чи фарзандимни дунёга келтирдим. Суюнчи пули беришди. Аввалги икки фарзандимда болалар пулини ҳам олмагандим, ҳозир шароитдан келиб чиқиб, ҳаракат қилиб кўрмоқчиман бола пулини олишга. Саволим шуки, шу пулларни оилавий ҳаражатларга сарфласак бўладими ёки бу фарзандимнинг ҳаққими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бола учун бўлса ўзига сарфлаш керак. Оила учун бўлса, бошқа нарсаларга сарфласа бўлади. Валлоҳу аълам!