Жудаям зарур

22:38 / 21.04.2017 | Савол | 1294
Ассалому алайкум! Турмушга чиққанимга 8 йил бўлди. Эрим ниҳоятда золим инсон. Ҳеч ким билан муросаси келишмайди. Ота-онасини қон йиғлатади. Қилиқларини айтсам бир достон бўлади. У билан яшаш мен учун азоб. Жавобимни сўрасам бермайди. Хулуъ йўли билан ажрашишгаям рози бўлмайди. Ҳозир ота уйимда ўтирибман. Бу ерда ҳам тинч қўймай, »мендан берухсат кетганинг учун дўзахда ёнгин» дейди. У билан 1 кун ҳам яшашни истамайман. Қандай йўл тутсам тўғри бўлади? Қандай жавобини олай?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Аввало бир истихора қилиб кўринг. Ажрашишга қатъий қарор қилсангиз, масъул томонларга мурожаат қилинг. Яъни, ота-она, ака-укалар, маҳалла бошлари бу ишни ўз зиммаларига олишсин. Суд орқали ҳал қилса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!.