Ассалому алайкум! Гормонал ўзгариш оқибатида келган қоннинг ҳукми қандай? Мен гормонал таблеткани ҳайзимнинг 5 кунидан ичишни бошладим. 10-кун қон аралаш қуюқ ажралма жигарранг рангда келяпти. Таблеткани тўхтатиш мумкин эмас. 2 ракатли намозни тоза ҳолда бошлаб тугатгунимга қадар тагликка суртилган бўлади. Бу ҳолат узрли ҳолатга кирадими ёки таҳоратни янгилаб намозни давом эттириш керакми?
– Ва алайкум ассалом! Йўқ, бу ҳайзга кирмайди. Бу гормонал контрацептивнинг таъсирида келган қонли ажралма, истиҳоза қони ҳисобланади. 5 маҳал намоз учун вақти кириши билан алоҳида таҳорат олиб намоз ўқийверасиз, то намоз вақти чиққунича. Бир намозингизни бошлаб, тугатгунингизча суркалган ҳолда қонли ажралма келиб қолса ҳам шу олган таҳоратингиз билан ўқийверасиз, қайта янгиламайсиз. Токи кейинги намоз вақти кирса, таҳоратингизни янгилаб олиб, ўша вақтникини ўқийсиз. Валлоҳу аълам!