Ассалому алайкум! Оилалиман, ёш фарзандарим бор. Шу сабабдан уй ишлари ва фарзандларим билан баъзида намозларимни вақтида адо қилолмай қоламан ёки намоз вақти тугашига озгина вақт қолган бўлади. Саволим шуки, намоз тугашига оз вақт қолган бўлса ҳам намозни тез ўқиб олиш жоизми ёки қазо қилиб секин ўқиган жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Намозни ўз вақтида ўқиш фарз. Кечиктириб юбориш катта гуноҳ. Охирги пайтида ўқиса, ажри камаяди. Валлоҳу аълам!