Ақийда

22:45 / 21.04.2017 | Савол | 1095
Ассалому алайкум! Ақийдатут-таҳовия
355-бeтдаги
Дуо қилувчи билан сўровчи орасидаги фарқни тушунмадим.
Соддароқ қилиб тушунтириб бeрсангиз. Аллоҳ рози бўлсин
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Агар бу китобни тушунмаётган бўлсангиз, ўқимаганингиз маъқул.
Дуо-деганда бизда тушунча, «Эй Аллоҳ, менга уни бер, менга буни бер», дейиш бўлиб қолган. Шунга одамлар бирор бир нарса талабида дуо сўрашади, ризқ, омад, оила, бола чақа, уй жой ва ҳк. Аслида эса, уни-буни бер, ато эт, насиб қил, дейишлар булар талабдир, сўровдир. Дуо эса бундан кўра умумий, кенг ва юқори нарса. Дуо, Аллоҳ таолога бўлган муножот, илтижодир. Банданинг Роббиси ҳузуридаги ўз бандалигини, ожизлигини зоҳир қилишидир. Банданинг Холиқи ҳузурида ўзини паст, хор зор тутиши ва мана шу ҳолатларни уйғоқ қалб ва тирик туйғулар билан ҳис қилишидир. Фақатгина дунёвий нарсаларни сўраш эмас, чин бандаликка лозим бўлган нарсаларни сўрашдир. Валлоҳу аълам!.