Эр мажбурияти

18:57 / 24.01.2021 | Dilfuza | 311

Ассалому алайкум! Мен бир жойда "Ислом фиқҳида эр хотини касал бўлса, пул беришга, ўлса хатто кафанлигига пул беришга мажбур эмас", деган жумлага кўзим тушди. Шу гап ростми? Агар хотин касал бўлса пулни қаердан олади?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бизнинг диёрларда эри бериши шарт. Чунки бизда эр хотин топгани бир мулк ҳисобланади. Араб ёки ғарб давлатларидаги каби эр хотин бир бири билан тижорат қилгандек жамғармаси алоҳида эмас. Хотинларга бериладиган маҳр ҳам улардаги каби эмас. Одатда бизда эр фақат кўчадан пул топади, қолган ҳамма ишни хотинга юклайди. Хатто хотин бирор жойда ишласа ёки бирор касб қилиб пул топса уни ҳам эри олиб қўяди. Валлоҳу аълам!