Туш

11:24 / 22.04.2017 | Савол | 1070
Ассалому алайкум! Қўлимдан кeлганча ҳалол юришга, тақво қилишга ҳаракат қиламан. Ухлашдан олдин Қуръон ва суннатда кeлган дуоларни ўқиб, пок ҳолда ётаман. Лeкин шунга қарамай нуқул шайтоний туш кўраман. Шунинг учун бир иш ҳақида истиҳора ҳам қилолмайман. Барибир тайинли туш кўрмайман.
Ҳатто домлага ҳам дам солдирдим. Ўзим ҳам дам солиб, Қуръон тиловат қилиб юраман. Бунинг сабаби ва давоси борми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом!
Истиғфор ва тавбани кўпайтиринг. Кечаси то ухлаб қолгунингизгача истиғфор айтинг ва бунда бардавом бўлинг. Секин аста бу ҳолат ариб кетади. Валлоҳу аълам!.