Пули ҳалолми?

15:19 / 17.02.2021 | Azizaxon | 526
Ассалому алайкум! Мисол учун, Вали бригадир болиб Ғанининг қўлида ишлайди. Вали бажараётган ишларини ҳужжатларини тўғри юритишни билмайди. Валининг жамоасидаги усталар ҳам шундай. Четдан одам ёллаб қилдиришга эса чўнтаклари кўтармайди. У ҳужжатларни Ғанига пул бериб қилдирса бўладими? Барибир ҳужжатларни Ғанига олиб келишарди. У текшириб тўғри бўлса қўл қўйиб берарди. Ғанининг олаётган пуллари ҳалолми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ҳужжат тайёрлаш кимнинг масъулияти бўлса, иш шартномасида қайд қилинган ва бу учун ойлик оладиган бўлса, ўша одам бажариши керак. Агар бундай бўлмаса, ким бўлса ҳам тайёрласа бўлаверадиган бўлса, одам ёнлаб тайёрлатиш мумкин. Аммо бунинг ҳам шарти, ҳужжатлар ҳаққоний ва қонуний бўлиши лозим. Валлоҳу аълам!