Намлантирувчи кремлар

02:49 / 18.02.2021 | Mushtariy | 1193
Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда кўплаб тана учун намлантирувчи кремларда ва танани тозалувчи скрабларнинг таркибида Е витамини борлигини ўқидим, лекин куплаб Е471, Е100, Е102ва шунга ўхшаш витаминлар чўчқа ёғидан олинаркан. Лекин буларни ёзганимдай "Е" ҳарфидан кейин кодлари бўларкан. Е витамини фақатгина чучқа ёғидан олинмайди, ёғда эрийдиган витамин ҳисоблангани учун, бошқа ёғ олинадиган маҳсулотлардан ҳам олиш мумкин, аммо кремларда айнан нимадан олингани ёзилмайди. Бу кремларни ишлатиш мумкинми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қайта ишлаш жараёнида ҳолати ўзгарган бўлса, ҳа. Валлоҳу аълам!