Ассалому алайкум! Менда иккиланиш жуда ҳам кучли. Ўзимда мустақил фикрлаш яхши эмас. Яъни, 26 ёш бўлсамда мустақил қарор қабул қила олмайман. Яқинларим ёки танишларим фикри билан иш қиламан. Ҳатто, кийим ёки оддий нарсаларни ҳам танлай олмайман. Бундан қандай халос бўлиш мумкин?
– Ва алайкум ассалом! Оддий вазиятларда қарор қабул қилишни бошланг. Масалан, "бугун фалон кийимимни кияман, фалон овқатни пишираман, уйдаги фалон ишларни қилиб қўяман" каби. Билимларингизни кўпайтириб, китобларни кўпроқ ўқисангиз бунинг таъсири орқали ўзингизга бўлган ишончингиз ошаверади ва қарорларни ҳам бемалол ўзингиз қабул қилишни ўргана борасиз. Валлоҳу аълам!