Қўрқув ибодат

08:25 / 27.01.2021 | Gulziyo | 612

Ассалому алайкум! Мен таҳажжуд намозига тураман, уйғонаман лекин ташқарига чиққани қўрқаман, қоронғуликдан қўрқаман. Ҳудди бирортаси орқамдан кузатаётгандек бўлади. Қўрқмаслигим учун нима қилишим керак? 

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Чироқларни ёқиб чиқаверинг. Ўзингизга ўзингиз тушунтиринг. Бу қўрқув фақат сизнинг миянгизда. Ҳақиқатда қоронғуликда уйингизда қўрқинчлик ҳеч нима йўқ. Ўша уй, ўша уй. Қўрқинчларингизни бартараф этиш учун шомдан кейин сиз учун қўрқинчлик бўлган ўша ерда бирон ишингизни қилиб тугатишга ҳаракат қилинг. То қоронғу бўлгунича ўша ишларингизни бажариб тураверинг. Телефонингизнинг фонаригини ёқиб ишингизни қилсангиз ўша ерда қилаверсангиз бора бора бу қўрқинч йўқ бўла бошлайди. Валлоҳу аълам!