Талоқ

12:38 / 18 февраль | Rayhon | 191
Ассалому алайкум. Турмуш ўртоғим билан жанжаллашиб қолдик. Улар менга талоққа далолат қилувчи (кет, йўқол, қорангни ҳам кўрмай, шунга ўхшаш) сўзларни айтдилар. Мен она уйимга келдим. Жудаям қўрқиб, тушкунликка тушганимдан бошқаларга талоқ ниятида айтдилар, уйдан ҳайдадилар дедим. Анча кунлардан кейин турмуш ўртоғим келдилар ва мени у нарса ҳаёлимда ҳам йўқ эди, унақа ниятда айтмагандим, дедилар. Ҳозир энди иккиланиб қолдим, ўша пайтда айтган гаплар билан талоқ тушиб қолмадимикин деб. Талоқ тушадими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Ният қилмаган бўлса тушмайди. Валлоҳу аълам!