Ассалому алайкум! Бизнинг 3 нафар фарзандимиз бор. Уларни исломий руҳда Қуръон ва суннатга амал қилган ҳолда тарбиялаб кeлмоқдамиз, ин шаа Аллоҳ. Фарзандларимни кeлажакда исломий олий ўқув юртларида ўқишлари учун қандай китобларни тафсия этасиз?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Шайх Ҳазратларининг китобларини тавсия этаман. Ҳаттоки чет элда ўқиб юрган ва ўқиётган ҳамюртларимиз:«Ҳазратимиз ҳаммасини ўз тилимизда мукаммал қилиб ёзиб бўлган эканлару, биз ажнабий тилда тушуниб тушунмай қийналиб юрган эканмиз», деган эътирофларни айтишди. У киши раҳимаҳуллоҳнинг асарлари ҳаммамиз учун асосий манбаларга айланиб қолган, ҳар мавзуда китобларига қайтамиз. Энг асосий эътиборни Қуръон (тафсири) ва суннат (ҳадис) ларга қаратинглар. Валлоҳу аълам!.