Ёлғон

16:00 / 22 февраль | Dildora Yuldasheva | 475
Ассалому алайкум! Одинахон опа оллоҳ сиздан рози болсин! Саволим ҳам илтимосим Опажон уятга йўймасангиз мен ижтимоий тармоқда бир канал кўриб қолдим Бокиралик сирлари деган кузатиб чиқсам унда номусидан айрилган бир қанча қизлар нажот топишар экан яни бир дори сотишар экан у дорини никоҳ кечаси қиз қойиб олар экан ва у дори қизлик пардага айланар экан каналда жудаям кўп қизлар ҳурсанд ва бахтли эканлигини ва у аёлга кўпдан кўп раҳматлар ҳаётини сақлаб қолгани учун миннатдорчиликлар айтишарди буларни ўқиб юрагим увишиб кетди ёқамни ушладим аҳир не орзу мақсад билан ўғил фарзанд ўстирган оналар ва не не орзу севги билан ишониб уйланган йигитлар ҳақида ўйлаб бу аёлни ишидан нафратланиб кетдим. Ҳаёлимга Қуронда ёзилган Покиза аёллар Покиза эркаклар учун, Нопок аёллар Нопок эркаклар учун деган ояти келди Опажон бунақаларни кўриб қизлар баттар ҳотижамлашмасмикин илтимос сиздан бундай аёлларга ҳам исломий ҳам қонуний чора кўришларизни илтимос қилиб сўраб қолар эдим токи покиза қизларга ҳам шубха билан қаралмасин. Жавоб учун олдиндан раҳмат
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Мурожаатингиз учун ташаккур. Албатта бу ишдан огоҳлантириш керак. Валлоҳу аълам!