Қайнона келин муносабати

03:24 / 24.02.2021 | Ойнисо | 716
Ассалому алайкум! Саволимга жавобни Излаш хизматидан топа олмадим.Сизларга олдиндан раҳмат ,икки дунё саодатини берсин.Мени бу саволим қийнаб келмоқда.Келин биз билан бир х,овлида туради,аслида жуда иймонли қиз.Лекин бир жойга бормоқчи бўлса турмуш ўртоғимдан сўрасам бўлди,қайнонага айтиб ўтириш шартмас деган гапни айтганди.Биз ҳам вақтида хўжайинимиздан сўраганимизда,онамдан сўрагин онам нима десала шу дердилар.Биз шундай қилиб келганмиз,яъни қайнонамиз рози бўлсала бир жойга борганмиз,ҳаттоки ота- онамизникига борганда қайнонамдан рухсат олганмиз.Келин ота- онасиникига бормоқчи бўлганда эридан сўраса бўлдими,қайнонани кўнгли оғрисачи,мени бу уйда ҳурматим йўқми деб,шунда фарзанд хохламаган холда оқ бўлиб қолмайдими? Фарзандни ўзи билмаган холида майда ҳаракати учун ҳам ота- онасини кўнгли оғриса билмаган холда фарзанд оқ бўлиб қолиши мумкин деб ўқигандим.Келин бир уйда турадиган қайнонасидан сўрамасдан фақат эрини рухсати билан иш кўрса бўладими,қайнонани ўзи билмаган ҳолида бундан кўнгли оғриса,фарзандлари бебахт бўлиб қолмайдими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Шаръий нуқтаи назардан кўчага чиқиш учун эридан рухсат сўраш керак. чунки ҳадисларда шундай келган. Бизнинг урфда ота она билан бир уйда турилади, уйнинг каттаси сифатида сиздан рухсат сўраши урфдир, одобдандир. Шу сабаб ҳам сиздан ҳам эрида рухсат сўрасин. Эридан рухсат сўраса, шариатга амал қилган бўлади. Сиздан сўраса, сизни ҳурмат қилган бўлади. Эридан рухсат сўраса, сиз оғринманг, оқ қиламан, деманг, чунки ҳадисдаги ишни қиляпти. Аммо насиҳат қилиб тушунтиринг, одоб ўргантинг, ота оналик мақоми борлиги, уй бошлиғи эканлигингиз учун ҳурматингизни қилсин. Валлоҳу аълам!