Аёллар

03:21 / 24.02.2021 | Ярим бахт | 598
Ассалому алайкум! Бир дугонам ишлайди, бирга ишлайдиган оилали эркак уни иккинчи хотин қилиб оламан, деб алдаб, ҳаммага номини бадном қилиб қўйиб, энди хотинидан қўрқиб, уни батамом ташлаб қўйди. Шундай бегона, турмушидан ажрашган аёлларни хўрлаб кетадиган эркаклар учун шариатда ёки бирор ҳадис, ривоятларда жазосини олиши ёки бу қайтар дунё бўлиб, ўзига бир куни қайтиши тўғрисида ҳадислар борми? Ҳамма аёллар ҳам ота-онасининг арзандасику, эри йўқ, деб эркаклар дуч келганни хорлаб, бадном қилиши нотўғри эмасми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эркаклар ўзидан ўзи бундай қилмайди. Бундай қилишларига йўл қўймаслик керак. Шунинг учун номаҳрамлар билан гаплашиш тақиқланган. Уйланаман, деса ота-онасига бориб айтишини талаб қилсин, нега ўзи гаплашади? Валлоҳу аълам!