Мерос

08:52 / 24.04.2017 | Савол | 1178
Ассалому алайкум! Бизда отадан уй, машина шунга ўхшаш нарсалар ота-она билан бирга яшаб, уларни хизматини қилган кичик ўғилга қолиши одат. Бунга қолган ака- опалар ҳам рози. Бу динимизда жоизми?
Умуман отамнинг қишлоқдаги бир уйи катта акамга, ўзимиз турадиган уй ва машина кичик ўғилга, шаҳардаги квартира бир қизи билан ажрашган катта опамизга, кичик опам турмушга чиққан бўлиб, ўзларининг 2та уйи бор. Ўзи икки ўғил, икки қизмиз. Шундай бўлсаю ҳамма рози бўлса жоиз бўладими? Жавоб учун олдиндан раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Киши вафот этганидан сўнг бор мулкини жамлаб, аввало васияти адо этилади. Ундан кейин ўша мулк меросхўрлари орасида Қуръони каримда айтилганидек тақсим қилинади. Аллоҳ таоло мерос тақсимини бандаларига қўймай, Ўзи баён қилган. Сиз айтган тақсим одамларнинг тақсимидир. Аллоҳнинг тақсими олинади, бандаларники эмас. Бу масалада жуда эҳтиёт бўлмоқ лозим. Аввало шаръий тақсим бўйича ҳар бир меросхўр ўз ҳаққини билсин, уни олсин. Кейин ўз ихтиёрлари билан ўз ҳақларидан кечишлари, уни бошқаларга беришлари мумкин, розилик билан. Валлоҳу аълам!.