Ассалому алайкум! Мен телеграмдаги расмий каналларингизда кўпинча ўзларида бўлган ҳолатни айтиб, намозим бузиладими, йўқми, деб сўрашганини кўраман. Шундай ҳолатларда инсоннинг кўнгли жойига тушмаса қайтиб ўқиб олса бўладику намозни, аввалгиси тўғри бўлса, кейинги ўқигани нафл бўлади ёки аксинча. Шундай эмасми? Илтимос шу саволимга жавобингизни телеграм тармоғига ҳам қуйсангиз. Аллоҳим илмингизни янада зиёда қилсин ва бизга ҳам сиздан ибрат олиб яшашликка муяссар айласин!
– Ва алайкум ассалом! Шундай. Кейинги намозларда эътибор қилиш учун ҳам сўрашади. Валлоҳу аълам!