Ассалому алайкум! Аллоҳ сиздан рози бўлсин опажон. Излаш хизматидан бу саволимга ўхшаш савол-жавоб тополмадим. Турмуш ўртоғим қариндошларимникига боришимни ёқтирмайдилар, боришга умуман рухсат бермайдилар. Сабабини сўрасам "сени қариндошларинг хаммаси банкдан кредит олишади, судхўрлик бор уйга боришингни, ҳаром нарсаларни еб келишингни истамайман", дедилар. Улар ҳалол мехнатлари билан пул топишади, лекин кредит ҳам олишади. Шундай жойга бориш жоизми ёки жоиз эмасми? Агар жоиз эмас бўлса, қариндошлик алоқалари узилиб қолмайдими, ёки бундай ҳолатда фақат телефон орқали ҳол-аҳвол сўраб гаплашиб туриш орқали силаи раҳмни давом эттирган афзалми?
– Ва алайкум ассалом! Борганда нимадир ейиш шарт эмас. Ейилса ҳам ҳалол даромади бўладиган бўлса, ўшандан ҳисобланади. Валлоҳу аълам!